Lamborghini Huracán LP 610-4 t

Кеча Малайзияда 2010 йилги мавсум қаҳрамонларинитақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Бизни хурсанд қилган жиҳат шу бўлдики, Равшан Эрматов кетма-кет учинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деган номни қўлга киритди. Бир неча йиллардан буён учрашувларни ишончли тарзда бошқариб келаётган Эрматов ушбу совринни ўзида сақлаб қолди. У ёзда ўтган жаҳон чемпионатида 5та ўйинни бошқариб, бу борада энг яхши натижани қайд этганди. Ушбу муваффақият билан Равшан Эрматовни "Пахтакор" футбол клуби номидан табриклаймиз.
Энг яхши футболчи деб "Сеонгнам Чунма"нинг австралиялик легионери Саша Огненовски топилди. Такеши Окада эса энг яхши мураббий унвонига сазовор бўлди.